Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Volkswagen компанияси жорий йилнинг февраль ойида америкалик харидорлардан 350 минг нусхадан ортиқ дизель автомобилларини 7,4 миллиард долларга сотиб олди. Ишлаб чиқарувчи томонидан сотиб олинган барча машиналар Америкадаги 37 та майдонда сақланмоқда. Reuters агентлиги шу каби автотураргоҳлардан бирининг суратларини тақдим этди, деб хабар беради «Мотор».

Фото: «Мотор»

Фото: «Мотор»

Volkswagen дизель можароси сабаб қайтадан сотиб олишга мажбур бўлган автомобилларини турли майдонларда сақлаб келмоқда: масалан, Детройтдаги футбол стадионида, Миннесотадаги собиқ қоғоз фабрикасида, Понтиак шаҳридаги ташландиқ стадион яқинида ва ҳатто Калифорния чўлида ҳам.

Фото: «Мотор»

Фото: «Мотор»

Барча майдонларда автомобиллар вақтинча сақланмоқда ва компания уларни иккиламчи бозорда сотишни ёки экспорт қилишни режалаштирган.

Масалан, ўтган йил якунларига кўра VW компанияси 335 минг нусхада дизель машиналарини чиқарган бўлса, уларнинг 13 мингтасини қайтадан сотган ва 28 мингтасини утилизация қилган. 2017 йил охирида АҚШ ҳудудидаги майдонларда жами 294 минг автомобиль сақланган.

Фото: «Мотор»

Фото: «Мотор»

Икки йил олдин VW АҚШ ҳукумати билан келишиб, дизель машиналарига эгасига иккита танловни таклиф этганди: машинани компанияга сотиш ёки бепул таъмирлатиш. Иккала ҳолатда ҳам уларда қўшимча компенсация тўланади.

Volkswagen экологик тестлардан ўтишда фирибгарлик схемасидан фойдалангани 2015 йилнинг сентябрида маълум бўлганди. Бутун дунё бўйлаб бу каби муаммо 11 миллион машинада кузатилган. Маълумотларни яширган компанияга нисбатан 90 миллиард долларгача жарима солиниши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи