Самарқанд вилоятининг Жомбой тумани, Ертешар қишлоғидаги Олмазор маҳалласида 6 оёқли бузоқ туғилди. Бу ҳақда Исомиддин Пўлатов Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

Фото: Соҳиб Сайфуллаев

Хонадон эгаси Ҳусниддин Хўжаевнинг айтишича, жонивор шу йилнинг 20 март куни дунёга келган. Мустақил ҳаракатлана олмаса-да, ҳозирча аҳволи яхши.

Бузоқча сунъий йўл билан озиқлантирилмоқда.

Бу Ўзбекистондаги шунга ўхшаш илк ҳолат эмас: 2014 йилда Жиззахда 5 оёқли қўзичоқ туғилганди.