АҚШ президенти Дональд Трамп Россия етакчиси Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатда Россия қуролланиш бўйича янги пойгани истаса буни уюштириш мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда NBC News хабар бермоқда, деб ёзади KNews.
«Қуролланиш пойгасини яна бошламоқчи бўлсангиз, буни уюштиришимиз мумкин, бироқ унда мен ғолиб бўламан», — дея Трампнинг сўзларини келтиради телеканал.
Бироқ, Трамп шундан сўнг Россия билан алоқалардаги кескинликка ортиқ ишора қилмаганлиги таъкидланади. Манбаларга кўра, у икки мамлакат ўртасидаги қуролланиш пойгасини қисқартириш масаласини муҳокама қилиш учун Путин билан учрашишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)