Россия Тергов қўмитаси «Кемеровский кондитерский комбинат» ОАЖ бош директори Юлия Богдановани қўлга олди. Кемероводаги «Зимняя вишня» савдо маркази биноси ушбу компанияга қарашлидир, деб ёзади «Газета.ru».
Тергов маълумотларига кўра, ёнғин хавфсизлиги учун масъул Богданова бино ёнғинга қарши хавфсизлик тизими камчиликлари ҳақида қўл остидагилар томонидан бир неча марта огоҳлантирилган.
Яқин вақт ичида, унга Россия ЖК 219-моддаси 3-бандида кўзда тутилган (икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимига олиб келган ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш) жиноят белгилари бўйича айблов эълон қилиниши таъкидланди.
Аввалроқ терговчилар Кемероводаги ёнғиндан сўнг мансабдорларни сўроқ қила бошлаганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)