Малайзияда ҳарбий хизматчи 11,9 минг доллар миқдоридаги давлат маблағини ўзлаштиргани учун 197 йил қамоқ ва 79 дарра уриш жазосига тортилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Капрал Мусо Дави Малакка штатидаги махсус ўқув марказида хизматни ўтаган. Текширув давомида у сохта сафар гувоҳномалари ва йўл ҳужжатлари тайёрлаш билан шуғулланиб келгани аниқланди.
Ноқонуний фаолияти натижасида у атиги бир неча ой ичида салкам 12 минг долларни ҳисоб рақамига ўтказишга улгурди.
Ҳарбий хизматчи ўз айбини тўлиқ тан олди.
Изоҳ (0)