Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг XIV ялпи мажлисида сенаторлар томонидан «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонун маъқулланди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Ушбу қонун билан ялпи мажлис иштирокчиларини Сенатнинг бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Муҳаммад Жумагелдиев таништирди.

«Давлат харидлари тўғрисида»ги қонун 12 боб, 79 та моддадан иборат. Ушбу Қонуннинг мақсади:

Ўзбекистон Республикасининг давлат сиёсати, ривожлантириш бўйича давлат дастурларини, давлат буюртмачилари лойиҳалари ва хўжалик фаолиятини рўёбга чиқаришда амалга ошириладиган;

Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига мувофиқ ташкил этилган ва бошқа давлат мақсадли жамғармалар маблағлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан донор мамлакатлар, халқаро, хорижий ҳукумат ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар билан тузилган шартномалар доирасида тақдим этиладиган хорижий грантлар ва Ўзбекистон Республикасининг кафолати остидаги хорижий кредитлар ҳисобидан молиялаштириладиган давлат харидлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Сенаторларнинг фикрига кўра, ушбу қонуннинг қабул қилиниши бюджет маблағларидан ва бошқа марказлаштирилган манбалардан, кредит ресурсларидан Ҳукумат кафолати остида имкон қадар самарали ҳамда оқилона фойдаланишга хизмат қилади. Бундан ташқари, давлат сектори маъқул муддатларда «нарх-сифат» ўртасида мақбул нисбат бўлган ҳолда зарур товарлар, ишлар ва хизматлар билан таъминланади

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Украинанинг учта элчихонасига таҳдидли хатлар юборилган — Украина ташқи ишлар вазири
Маҳаллий
Ўзбекистонда 1 декабрь куни барча ҳудудларда коронавирус қайд этилди
Дунё
Фидел Кастронинг яширин ҳаёти, ўзини император деб эълон қилган Наполеон ва «кокаин барони» Эскобарнинг ўлдирилиши. Кун хронологиясида 2 декабрь