28 март куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россиянинг Тошкент шаҳридаги элчихонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон ҳукумати номидан элчи Владимир Тюрденевга Россиянинг Кемерово шаҳридаги кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган ёнғин муносабати билан самимий таъзия билдирилди ва ҳамдардлик китобига қайд киритилди.
Изоҳ (0)