Хитой расмийлари Пхеньян вакилининг Хитой пойтахтига эълон қилинмаган ташриф билан келиши мумкимлиги ҳақидаги ахборотлар фонида ижтимоий тармоқлар ва интернетнинг Хитой сегментидаги КХДР ва Ким Чен Ин ҳақидаги барча эслатмаларни назорат остига олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Охирги ҳодисалар фонида КХДР ҳақидаги хабарларга кучайтирилган эътибор қаратилмоқда, улар алоҳида назорат остида. КХДР ҳақидаги хабарлар маъқулланмаяпти дейиш мумкин. Алоҳида фармойишга қадар шундай бўлиши кутилмоқда», — дейди йирик ОАВдан бирининг ходими.
Хитойнинг оммабоп қидирув тизими Baidu орқали «Ким Чен Ин» ибораси қидирилганда, унда учта мақола берилиб, уларда КХДР етакчиси фақат АҚШ ва Жанубий Корея билан эҳтимолий музокалар бўйича ёдга олинади.
Дастлаб Пхеньяндан Пекинга делегация ташриф буюриши мумкинлиги ҳақида хабар берган Хитойнинг баъзи ОАВлари 26 март кечқурунига келиб материалларни ўз сайтидан ўчириб ташлаган.
26 март, душанба куни Япония ОАВлари КХДРнинг номи ошкор этилмаган вакили Хитой пойтахтига ташриф буюрганлигини маълум қилган эди. Шу куннинг ўзида Bloomberg агентлигининг хабар беришича, бу сафар Хитойга айнан КХДР етакчиси Ким Чен Ин ташриф буюрган.
Изоҳ (0)