Қатар ташқи ишлар вазирлигининг махсус вакили Мутлақ бин Мажид ал-Қаҳтоний «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуида ўтказилаётган халқаро конференция мавзуси бўйича ўз фикрларини айтиб ўтди. Унинг сўзларини ЎзА келтирмоқда.
Афғонистондаги сиёсий бақарорлик учун томонлар ўртасида ҳеч бир шартларсиз, тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйишни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Биз бу масалада «Толибон» томонидан ҳам ижобий жавоблар бўлишига умид қилиб қоламиз. Менинг фикримча, «Толибон» Афғонистон ҳукумати билан муроса бўйича музокараларни йўлга қўйиши керак. Қатар томони шу мақсад йўлида ҳаракат қилади.Афғонистонда тинчлик учун кимдир жонини тикмоқда, бошқалар иқтисодий ресурсларини. Шундай экан, Афғонистон масаласида низоларга бориш керак эмас, ягона мақсад сари ҳаракат қилишни таклиф қиламан.
Мутлақ бин Мажид ал-Қаҳтоний, Қатар ташқи ишлар вазирлигининг махсус вакили
Изоҳ (0)