Монтичеллолик (Миннесота штати) 17 ёшли қиз автомобиль ҳайдаш бўйича имтиҳон топшириш вақтида имтиҳон комиссияси жойлашган бинога зарар етказди. Бу ҳақда Буффало полиция департаменти Facebook’даги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади «Мотор».
Ҳодиса юзасидан суриштирув қиз узатиш коробкаси селектори жойлашувини адаштириб, автотураргоҳдан орқага ҳаракатланиб чиқиб кетиш ўрнига олдинга ҳаракатланганлигини кўрсатди. Авария оқибатида бино деворининг бир қисми қулаб тушган.
Йўловчи ўриндиғидаги 60 ёшли инструктор аёл кичик жароҳатлар билан шифохонага етказилган. Авария айбдори ва бинодаги одамлар жабрланмаган. Қизга нисбатан ҳеч қандай айблов эълон қилинмаган.
Изоҳ (0)