ТерриТима тахаллуси остида танилган қозоғистонлик ҳазилчи Темирхон Асилбеков Қозоғистонда турли автомобиль эгаларининг ўзини тутиши акс этган ҳазил видеони тасвирга олди. Ролик муаллифи машина русумига боғлиқ равишда одамларнинг юриши қандай ўзгаришини кўрсатган, деб ёзмоқда Tengrinews.
https://www.instagram.com/p/BgtTR1gH9Lq/?utm_source=ig_embed
Мисол сифатида Daewoo Matiz, Лада, Toyota, Lexus ва йўлтанламаснинг ҳайдовчилари кўрсатилган. Бир неча соат ичида ролик Instagram’да 390 минг мартадан ортиқ томоша қилинган.
Изоҳ (0)