Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида Ashyq Aspan («Очиқ осмон») ҳаво шарлари фестивали бошланди. Унда қатнашиш учун Ўзбекистон, Туркия, Украина, Қирғизистон ва Россия каби олтита мамлакат таклиф қилинди, деб ёзади «Nur.kz».
Наврўз байрамига бағишлаб ўтказилган тадбирда ҳаво шарлари техника хавфсизлигининг барча шартларига риоя қилинган ҳолда осмонга кўтарилди. Фестивальда жами 15 та шар намойиш этилди.
Чимкент маданият ва тилларни ривожлантириш бўлими раҳбари Мурод Бозорқулов фестивални бутун мамлакат бўйлаб ривожлантириш режалари ҳақида гапириб берди. «Бизнинг орзуимиз — Кападокиядаги каби юзлаб ранг-баранг ҳаво шарларини учириб, шаҳримизга сайёҳларни жалб қилиш», — деди у.
Изоҳ (0)