Венесуэла президенти миллий валюта — боливарнинг деноминацияси ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда матбуот анжуманида республика етакчиси маълум қилди, деб ёзади «РБК».
«4 июнь, душанбадан Венесуэла иқтисодиёти учун зарур валюта деноминациясини имзолаш, эълон қилиш ва ишга тушириш ҳақидаги қарорни қабул қилдим. Ҳозирги пуллардан учта нолни олиб ташлаш, айланишдаги купюраларни алмаштириш ва янгиларини муомалага киритишга қарор қилдим. Бу венесуэлаликларнинг тижорат ва иқтисодий фаолиятини кафолатлаш мақсадида амалга оширилади», — деди Мадуро.
Мамлакатнинг миллий қаҳрамони Франсиско де Миранда сурати туширилган 200 боливар ва генерал Симон Боливар сурати бўлган 500 боливарлик янги купюралар муомалада пайдо бўлади. Бундан ташқари, узоқ танаффусдан сўнг тангалар Венесуэлага қайтади.
Изоҳ (0)