Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол мухлисларини бугун катта футбол оқшоми кутиб турибди. Аввалроқ хабар берилганидек, бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сенегалга қарши майдонга тушади. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эса Андижонда Кенияга қарши майдонда саф тортади.

Фото: BR/Football

Фото: BR/Football
Шунингдек, бугун 23 март, жума куни ФИФА кунлари доирасида бир нечта халқаро ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтади. Улар орасида кўриш шарт бўлган бир нечта ўйинлар бор.

Россия —  Бразилия

Жумладан, Жаҳон чемпионати мезбони Россия беш карра жаҳон чемпионлари бўлмиш Бразилияни қабул қилади.

Португалия — Миср

Криштиану Роналду бошчилигидаги Португалия терма жамоаси эса бугун АПЛда жавлон ураётган Муҳаммад Салоҳ жамоадошлари  — Мисрга қарши тўп суради. Криштиану ва Салоҳнинг ўзаро қарама-қаршилигини ўтказиб юбориб бўлмайди, албатта, шундай эмасми?!

Германия — Испания

«Немис машинаси» — Германия эса Испанияга қарши кураш олиб боради. Бу ўйиннинг ҳам қизиқарли ўтиши кутилмоқда.

Италия — Аргентина

Жаҳон чемпионати йўлланмасидан қуруқ қолган Италия терма жамоаси бугун Etihad стадионида Олтин тўпнинг беш карра соҳиби Лео Месси бошчилигидаги Аргентина терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Қуйида бугун бўлиб ўтадиган халқаро ўртоқлик учрашувлари ва уларнинг вақти кўрсатилган.

Ўртоқлик учрашувлари

23 март, жума

  • Уругвай — Чехия 16:35
  • Мали — Япония 17:20
  • Россия — Бразилия 21:00
  • Македония — Финляндия 21:00
  • Кипр — Черногория 21:00
  • Норвегия — Австралия 22:00
  • Болгария — Босния ва Герсоговина 22:00
  • Туркия —  Ирландия 22:30
  • Греция — Швейцария 23:00
  • Венгрия — Қозоғистон 23:00
  • Тунис — Эрон 23:15
  • Украина — Саудия Арабистони 00:00
  • Сербия — Марокаш 00:30
  • Германия — Испания 00:45
  • Италия —  Аргентина 00:45
  • Нидерландия — Англия 00:45
  • Польша — Нигерия 00:45
  • Португалия — Миср 00:45
  • Австрия — Словения 00:45
  • Шотландия — Коста-Рика 00:45
  • Франция — Колумбия 01:00
 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Дарё» кундалигида 2 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
«Ифлослантирувчи тўлайди» тамойили, «яшил сертификатлар», энергия улушини камайтириш: Мирзиёев «яшил» иқтисодиёт тақдимоти билан танишди
Дунё
Британия разведкаси Россия Украинадаги урушда қуруқликдан ҳужум қилолмаётгани сабабини тушунтирди