Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани 26 март куни амалий ташриф билан Тошкент шаҳрига келади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Икки давлат раҳбарлари 27 март куни «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги халқаро конференцияда иштирок этади ва сўзга чиқади.
Ташриф дастурида Шавкат Мирзиёев ва Муҳаммад Ашраф Ғани музокара ўтказиши ҳам кўзда тутилган.
Изоҳ (0)