Ўзбекистон Президентининг халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Қарорга асосан Ўзбекистон МДҲ давлатлари молиявий разведка бўлинмалари раҳбарларининг кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги келишув (Ашхобод, 05.12.2012 йил) ва мазкур келишувга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги баённомага (Минск, 10.10.2014 йил) қўшилди.
Мазкур халқаро шартномаларнинг амалга оширилишига Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти масъул этиб белгиланмоқда.
Мазкур Кенгашнинг аосий вазифаларидан бири жиноий даромадларни легаллаштириш (ювиш) ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга масъул бўлган МДҲ давлатларининг тегишли ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш ҳисобланади.
Изоҳ (0)