Тошкентнинг Чилонзор туманида кўп қаватли уй лифтида қолиб кетган вояга етмаган болалар қутқариб олинди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати маълум қилди.
«15 март куни Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Чилонзор туманида яшовчи А. Бердимуратова телефон орқали мурожаат қилди», — дейилади хабарда.
Хабарга кўра, туманнинг Олмазор-16 мавзесидаги кўп қаватли уйда техник носозлик сабабли лифт ишдан чиққан, кабинада эса тўрт нафар вояга етмаган болалар қўрқиш ҳолатида ёрдам сўраётган экан.
Бошқарма қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб борди, махсус қутқарув асбоблари ёрдамида лифт эшиги очилиб болалар чиқариб олинди. Болалар соғ-саломат.
Изоҳ (0)