Сергей ва Юлия Скрипаллар заҳарлангандан сўнг Буюк Британия ҳукумати томонидан қайтариб юборилган россиялик дипломатлар мамлакатни тарк этди, деб ёзади Meduza.
Лондондаги Россия элчихонасининг 23 нафар ходими ва уларнинг оилалари Буюк Британиядан жўнаб кетди.
Дипломатлар Москвага Ил-96 самолётида йўл олишди.
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Россия Сергей ва Юлия Скрипал заҳарланганлиги юзасидан Лондон саволларига жавоб беришдан бош тортгандан сўнг, 23 нафар россиялик дипломатнинг чиқариб юборилиши ҳақида маълум қилган эди. Мэй Британия ҳукумати Россия разведкаси учун ишловчи дипломатларни чиқараётганлигини билдирди.
Изоҳ (0)