Бугун, 21 март куни британиялик таниқли актёр Гэри Олдман 60 ёшга тўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» ёзмоқда.
Ўз фаолияти давомида актёр кўплаб фильмларда иштирок этди. Улар орасида энг машҳурлари — «Леон», «Бешинчи унсур», «Бэтмен: Ибтидо» ҳамда Гарри Поттер ҳақидаги фильмлардир.
2018 йили «Қоронғу йиллар» фильмида Уинстон Черчилль образини жонлантирган актёр ижроси учун Америка киноакадемияси томонидан йилнинг энг яхши эркак роли ижрочиси деб топилди ва «Оскар» мукофотига сазовор бўлди.
Изоҳ (0)