Эркак ёки аёлнинг бурун, тил ёки лабини тешиши одамнинг табиатига зиддир. Аёллар ва қизларнинг қулоқларини тешиб, зирак тақишига рухсат берилган. Аммо бурун, тил ва лабни тешиш ва у ерларга ҳалқа тақиш нотўғри ҳисобланади. Бу ҳақда «Islam-today.ru» хабар бермоқда.
Ислом қоидаларига кўра, аёлларнинг қулоқ тешишига рухсат берилган, аммо эркакларнинг қулоқ тешиб, зирак тақишига рухсат этилмаган. Кўпчилик фақиҳлар фикрича, эркакларнинг зирак тақиши ҳаром ҳисобланади, бошқа фақиҳларга кўра эса, бу макруҳдир. Нима бўлганда ҳам, бу эркаклар учун номақбул, дейилади мақолада.
Аёлларнинг эса ўз безакларини бегона эркакларга кўрсатиши мумкин эмас, шу сабабли, агар аёлнинг танасида пирсинг бўлса, уни ўзи учун маҳрам бўлмаган эркаклар кўриши мумкин эмас.
Изоҳ (0)