Vulture журнали экспертлари видеоўйинлар асосида олинган энг ёмон фильмларни аниқлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Рўйхатда биринчи ўринни германиялик режиссёр Уве Боллнинг Postal ўйини негизига қурилган шу номли картинаси (2007) эгаллади.
Иккинчи ўринга Жейк Жилленхол бош ролни ижро этган «Форс шахзодаси: Вақт қумлари» фильми «муносиб» кўрилди. «Кучли» учликдан 2016 йили чиққан, Майкл Фассбендер бош ролда ўйнаган Assassin’s Creed фильми ўрин олди.
Ўнликка, шунингдек, Need for Speed, Mortal Kombat 2, Resident Evil 4, Street Fighter ва бошқалар кирди.
Изоҳ (0)