АҚШнинг Оклахома штатида бундан буён қатллар ҳукмини ижро этишда газсимон азотдан фойдаланилади. Оклахома бундай газ ишлатиладиган биринчи штатга айланади, деб хабар беради «РИА Новости».
Штат бош прокурори Майкл Хантер берган баёнотга кўра, азотдан қатлда фойдаланилиши ҳукумат томонидан тасдиқланган.
Айни пайтда штатда қатллар ижроси қачон қайтадан бошланиши маълум эмас. Маҳаллий матбуотга кўра, қатллар жорий йил охиридан қайталаниши мумкин.
Изоҳ (0)