Марғилонда газ сизиши туфайли уч киши куйиш жароҳатини олди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати маълумот берди.
«Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида 16 март куни соат 01:15 ларда Қ. Эргашев кўчасида яшовчи, 1947 йилда туғилган Р. Шокиров уйида электр чироғини ёққан вақтида газ печидан сизиб чиқиб, хонага йиғилиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган», — дейилади хабарномада.
Натижада Р. Шокиров, турмуш ўртоғи М. Шокирова ва вояга етмаган набираси куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Изоҳ (0)