Қозоғистоннинг марказий шаҳарларида Ўзбекистонга саёҳат қилишга чорловчи билборд ва баннерлар ўрнатилмоқда. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ушбу билборд ва баннерлар дизайнини ишлаб чиқиб, Қозоғистон томонига ташаббус билан чиқди.
Ҳозирда Остона, Олмаота ва бошқа йирик шаҳарларда Ўзбекистонга саёҳат қилишга чорловчи билбордларни жойлаштириш ишларига старт берилди.
Ўз навбатида, Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд, Бухоро каби йирик шаҳарлари ва вилоятлар марказларида паритет асосида Қозоғистонга саёҳат қилишга чорловчи билборд ва баннерлар жойлаштирилади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон ва Қозоғистон хорижлик сайёҳларга ҳар икки давлатга бориш имконини берувчи туристик мультивизалар жорий этиши кутилаётгани билдирилганди.
Изоҳ (0)