Эронда республика собиқ вице-президенти Исфандиёр Раҳим Машаий ҳибсга олинди. У собиқ президент Ҳамид Багаийнинг яқин иттифоқчиси эди. Бу ҳақда Бош прокуратурага таяниб, IRNA хабар берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Машаийга нисбатан мамлакат сиёсий элитасига қарши тарғибот олиб бориш бўйича иш очилган.
Сиёсатчи собиқ президентнинг яна бир тарафдорига нисбатан қамоқ жазосини қўллаш ҳақидаги ҳукмни ёқиб юборганлиги уни қўлга олиш учун асос бўлди.
Изоҳ (0)