Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) 2018 йилда Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида видеотакрорлар тизимидан фойдаланади. Бу ҳақда «Sports.ru» хабар бермоқда.
Якуний қарор 16 март, жума куни ташкилотнинг Богота (Колумбия) шаҳрида бўлиб ўтган мажлисида қабул қилинди.
Ҳозирда мазкур тизимдан Италия, Германия, Португалия ва яна бир нечта давлатларнинг ички чемпионатларида фойдаланилмоқда.
Россиядаги Жаҳон чемпионати эса ҳакамлар видеотакрорлардан фойдаланиши мумкин бўлган илк мусобақа сифатида тарихга кирадиган бўлди.
Изоҳ (0)