16 март, жума куни Turkish Airlines авиакомпаниясининг биринчи тижорат рейси Самарқанд аэропортига қўнди. Туркия ташувчисининг Истанбулга мунтазам парвозлари сешанба ва жума кунлари амалга оширилади, деб ёзади «Газета.ru».
Туркиянинг йирик авиаташувчиларидан бири Ўзбекистондаги парвозлари географиясини Самарқандга кенгайтирди. Биринчи рейс йўловчилари билан Самарқандга Turkish Airlines бош менежери Билал Экиш ҳам келди.
Boeing 737-800 (738) самолёти Истанбулдан 06:00 да, Самарқанддан эса 13:50 да парвоз қилади. Turkish Airlines’нинг «Самарқанд—Истанбул—Самарқанд» рейси эконом-класси чиптаси катта киши учун 513 долларга тушади. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясининг шу йўналишдаги чиптаси 628 доллар, яъни 115 долларга қиммат туради.
Самарқанд аҳолиси учун Истанбул орқали Европа ёки АҚШга йўл очилиши мумкин. Отатурк номидаги аэропорт орқали Ғарбнинг кўплаб шаҳарларига бориш мумкин. Turkish Airlines’нинг «Самарқанд—Нью-Йорк—Самарқанд» рейси эконом-класси чиптаси катта киши учун 1 157 долларга тушади. «Тошкент—Нью-Йорк—Тошкент» рейси бироз арзонроқ 1 093 доллар туради. Бу Истанбул орқали рейсдан 64 долларга арзонроқ.
Изоҳ (0)