Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Қаршининг «Насаф» клуби мавсумдаги иккинчи йирик мағлубиятини қабул қилиб олди.
Рўзиқул Бердиев шогирдлари гуруҳ босқичининг илк турини Теҳронда «Персеполис»га қарши ўтказиб, 0:3 ҳисобида енгилганди. Кеча эса «Насаф» Доҳада «Ас-Садд»дан 0:4 ҳисобида таслим бўлди. Томонларнинг Қаршида кечган биринчи учрашувида «Насаф» 1:0 ҳисобида зафар қучишга муваффақ бўлганди.
Қаршига испаниялик машҳур юлдуз Хави жароҳати сабаб ташриф буюра олмаганди. Кеча у майдонда ҳаракат қилди ва ҳисоб ҳам 3-дақиқадаёқ айнан Хави томонидан очилди. Шу куни қаршилик футболчилар йирик мағлубиятдан қутилиб қололмади.
Гуруҳдаги иккинчи ўйинда форслар Амирликлардан ғалаба билан қайтишни уддалади ва навбатдаги босқич учун қадам ташлади. Келаси турда «Насаф» Теҳрон клубини ўз майдонида қабул қилади ва гуруҳ босқичини Амирликлардаги ўйин билан якунлайди.
Чемпионлар Лигаси «C» гуруҳи. 4-тур 13 март, сешанба
Изоҳ (0)