Парламент қуйи палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Унда ҳудудлардаги мавжуд ҳолат билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш ва ўрганишлар якунлари ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича қилинган ишлар сарҳисоб қилинди.
Республика туманларидаги 5224 та хонадон соҳиби билан юзма-юз мулоқот ўтказилган.
Мулоқотларда 3 мингдан ортиқ турли йўналишдаги муаммо кўтарилиб, уларнинг мингдан зиёди депутатлар томонидан мутасадди ташкилотлар иштирокида жойида ҳал этилди. 1538 та турли хилдаги муаммони бартараф этишга қаратилган туманларнинг «йўл хариталари» ишлаб чиқилиб, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг сессияларида тасдиқланди. Айрим муаммолар республика ва вилоят даражасида ҳал этиладиган бўлди.
2018 йилнинг 1 январь ҳолатига хорижда меҳнат фаолиятини юритиб, қайтиб келган 779,2 минг фуқародан 493,7 минг нафарининг бандлиги таъминланган.
Соҳада сақланиб қолаётган муаммоларнинг ечимига хизмат қилувчи ва тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш мақсадида вазирлик томонидан «Меҳнат миграцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилган.
Изоҳ (0)