Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сурхондарё вилояти сил касаллигига қарши кураш диспансери маъмурияти Термиз шаҳар ички ишлар бўлимига мазкур тиббиёт муассасасида ўғирлик содир бўлганини маълум қилди. Хабарга кўра, тунда номаълум шахс лаборатория бўлимидан қиймати салкам 9 миллион сўмлик «Twincubator — 7025009» русумли қон ўлчагич, 12,5 миллион сўмлик Primo star русумли микроскоп ускуналари, бир дона тефал ҳамда битта тиббий халатни ўмариб кетган, деб хабар берди ЎзА.

Фото: Misanec

Фото: Misanec

Тезкорлик билан олиб борилган қидирув ишлари натижасида лаборатория жиҳозларини тиббиёт муассасаси жойлашган Темир йўлчи маҳалласида яшовчи 40 ёшдаги Шокир Лайлиев (исм-шарифлар ўзгартирилган) ўғирлагани аниқланиб, ушланди ва ашёвий далиллар ҳужжатлаштириб олинди.

Бундан 6 йил муқаддам ҳам ўғрилик жинояти учун судланган Лайлиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 4-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Права”ни янгисига алмаштириб берадиган онлайн хизмат фаолиятида носозлик кузатилмоқда
Маҳаллий
Ўзбекистонда газ заправкалар қайта очилиши кутилмоқда
Дунё
Россия Беларусга янги ҳарбий қисмлар жойлаштирди — Украина чегара хизмати