АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама ўз шоусини йўлга қўйиш юзасидан Netflix компанияси билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Музокараларда Мишель Обама ҳам иштирок этаётганлиги таъкидланмоқда.
Netflix Обама ва унинг рафиқасига компаниянинг фақат стриминг сервисида (ҳозирда дунё бўйича 118 миллионга яқин обуначига эга) кўриш мумкин бўлган эксклюзив шоу учун ҳақ тўлашга тайёр.
Мавжуд маълумотларга кўра, Обама ўз шоусини АҚШнинг ҳозирги президенти Дональд Трампнинг сиёсий йўналишини танқид қилиш воситаси сифатида қўллаш ниятида эмас. Обама президент бўлган пайтда эътибор қаратган: соғлиқни сақлаш, миграция сиёсати, сайлов ҳуқуқи, иқлим ўзгариши каби асосий муаммолар шоу мавзулари бўлиши мумкин. Мишель эса тўғри овқатланиш ҳақидаги кўрсатувни олиб бориши мумкин.
Шартнома суммаси ва шоу сериялари сони ҳамда уларнинг форматига ҳозирча аниқлик киритилмаган.
Изоҳ (0)