Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Наманган вилоятида истиқомат қилувчи Нозигул Исмаилова бедарак йўқолган эди. Тезкор тадбирлар натижасида қиз Қорақалпоғистонда топилди, деб хабар беради ЎзА.

Фото: «Kruz.uz»

Фото: «Kruz.uz»

У Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлиги патруль-пост хизмати бошқармаси ходими Избасар Фазилов ва Миллий гвардия ходими, сержант Рустам Хидиров саъй-ҳаракати билан топилди. Жорий йилнинг 20 февраль куни қиз ота-онасига топширилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг синчковлиги натижасида ота-онасининг бағрига қайтарилган қизнинг онаси Дилноза Парпиевадан Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлигига миннатдорлик хати келди. Унинг мазмуни қуйидагича:

«Учқўрғон тумани, ‘Ёғду’ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Нуробод кўчаси, 44-уйда истиқомат қиламан. Қизим уйдан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган эди. Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлиги патруль-пост хизмати бошқармаси ходими И. Фазилов ва Миллий гвардия ходими, сержант Р. Хидиров хизмат вазифасини бажариш вақтида фарзандимни топиб бериб, хавф-хатарнинг олдини олди. Бунинг учун ушбу ходимларга ўз миннатдорчилигимни билдираман».

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова