Аввал хабар берганимиздек, ўзбекистонликлар Наврўз байрами арафасида беш кун, март ойида эса жами 12 кун дам олади. Ўзбекистон Президентининг фармонига мувофиқ 8 март — Халқаро хотин-қизлар айёми ҳам ана шу 12 кунликнинг таркибига киритилган.
Дам олиш куни бўлгани сабабли бугун эрта тонгдан пойтахтнинг барча туманларида байрам нафасини сезиш қийин эмас эди. Ёш-у қари бирдек аёлларни табриклашга ошиқар, ҳар қадамда гулдаста ва совға ко;тарганларни учратиш мумкин эди.
«Дарё» мухбири жойларда бўлиб, ана шундай манзаралар асосида махсус байрамона фоторепортаж тайёрлади.
Изоҳ (0)