Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳар йили Тожикистонда 11 март — Матбуотчилар касбий байрами сифатида нишонланади. Байрам арафасида Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг расмий нашри — «Халқ овози» газетаси таҳририятига Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлисининг Халқаро алоқалар, жамоатчилик бирлашмалари ва ахборот масалаларига оид қўмитаси раиси Олим Салимзода ташриф буюриб, қаламкашларни матбуотчилар байрами билан самимий табриклади, деб ёзади ЎзА.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

У қарийб 90 йилдан буён республика Ҳукуматининг ўзбек тилидаги расмий нашри сифатида чоп этиб келинаётган «Халқ овози» газетаси фаолияти ҳақида сўз юритиб, унинг бугунги мамлакат олий раҳбарияти сиёсатини тарғиб қилиш ва тожигу ўзбек халқлари ўртасидаги азалий дўстликни янада мустаҳкамлашдаги ролига юксак баҳо берди. Бунда эса, газета таҳрир ҳайъати, хусусан, унинг Бош муҳаррири Ёқубжон Абдуманонзоданинг ҳиссаси катта эканлигини алоҳида таъкидлади.

Ҳар йили бир марта алоҳида соҳа вакилига тақдим этиладиган Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлисининг Ифтихорномаси бу йил «Халқ овози» газетаси раҳбари Ёқубжон Абдуманонзодага насиб этди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов