Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Достонбек Maxсатов 2000 йил 5 май куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида туғилган. У ўткир лимфобласт лейкоз, 1-фаол даврини бошдан кечирмоқда. Ҳозирда Достонбек гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институтининг кундузги бўлимида даволанмоқда.

«Ўғлим Достонбекнинг аҳволи кундан кунга ёмонлашиб борарди. Қорақалпоғистондаги шифокорлар Тошкентдаги гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти клиникасига олиб боришимизни айтди. Қўлимиздаги икки миллион сўм билан Тошкентга келдик. Шифохонада шифокорлар дорилар қимматлиги сабабли икки миллион сўм етмаслигини айтишди. Шундан сўнг уйимизни арзон нархга сотишга мажбур бўлдик. Россияга таҳлил жўнатганимизда 94 фоиз оққон жавоби келди. Келганида огир аҳволда эди. Икки марта қон қуйишган, кучли антиботиклар олган. Ҳозирда учинчи курсдамиз. Ўглимни яқинда кундузги бўлимга ўтказишди. Уйимизни сотганимиздан кейин фарзандларим ҳар ерда сарсон-саргардон. Достонбекдан кейинги ўғлим ижарада туради. Қолган икки фарзандим қариндошларникида. Мен болам ёнидаман. Энди учинчи курс тугаса, тўртинчи курс бошланади. Ҳар курсда ўттиз миллионга яқин маблағ кетяпти. Шифокорларнинг сўзларига кўра, қўллаб-қувватлов муолажаларини май ойидан бошлашимиз керак экан. Қўллаб-қувватлови икки йил давом этаркан. Даволаниш ҳамда дори-дармонга моддий томондан имкониятимиз етмай анча қийналиб қолдик. Қолган курсларга имкони борлар, саховатпеша инсонлар ёрдам беришларини илтимос қиламан», — дейди Достонбекнинг онаси.

Достонбекнинг онаси айни вақтда гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институтига яқин жойда ижарада яшамоқда. Ҳар ой ижарага ва Достонбекнинг даволаниши учун маблағ етишмай қоляпти. Шу боис Достонбекнинг оиласи айни вақтда моддий кўмакка муҳтож. Барча саховатпеша инсонлардан Достонбекни соғайиб кетиши учун имкон қадар ҳисса қўшишни сўраймиз!

Хайрия қилмоқчи бўлганлар учун керакли маълумотлар:

Пластик карта орқали:(Click, Payme) Замира Эрекешова  

Агробанк: 8600-0417-9802-2944

Халқ банки: 8600-0609-1847-6012.

Онаси Замира Эрекешованинг телефон рақами: +99890 7245781

+99894 614 13 80

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)