Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

7 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади. Кечаси 5—7, кундузи 15—17 даража илиқ бўлади, деб хабар беради ЎзА.

Фото: «Писма о Ташкенте»

Фото: «Писма о Ташкенте»

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 2—7 даража совуқ, кундузи 3—8 даража илиқ, Устюртда кечаси 5—10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади. Хоразм вилоятида кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 5—10, кундузи 13—18 даража илиқ, чўл ҳудудларида кечаси 0—5, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 5—10, кундузи 13—18 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 8—13, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 7—12, кундузи 10—15 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 1—6 даража совуқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк