Саёҳат қилиш инсон учун энг завқли ва бахт улашувчи восита эканлигига ҳар биримиз қўшилсак керак. TravelAsk ортиқча елиб-югуришларсиз Шенген визасини тақдим этувчи мамлакатлар бешлигини тақдим этди.
Испания
Паспортингизда ҳеч бўлмаганда битта қисқа муддатли «шенген» бор бўлса, мазкур мамлакатга ярим йиллик ёки бир йиллик виза таъминланган. Агар мамлакатга ташрифингиз давомида сайёҳлар учун қисқа муддатли испан тили дарсларига қатнашиш истагини билдирсангиз элчихона сизга визани одатий қийматининг ярим нархига тақдим этиши ҳам мумкин.
Италия
Паспортингизда битта қисқа муддатли «шенген» бўлган тақдирда Италия бир йиллик виза тақдим этишга тайёр, агар улар бир нечта бўлса, икки йиллик визага талабгор бўлишингиз мумкин.
Греция
Греция элчихонаси нафақат тез ишлаши ва тартиблилиги, балки уч, ҳатто беш йилга визалар беришга қодирлиги билан мақтовга лойиқ.
Словакия
Словакия одатда биринчи мурожаатингиздаёқ ярим йиллик ёки бир йиллик «шенген»ни маъқуллаши мумкин.
Финляндия
Финляндия ҳам Шенген визасини тақдим этишда сахий мамлакатлардан бири ҳисобланади.
Изоҳ (0)