Ўзбекистонлик жангчи Маҳмуд Муродов Чехия пойтахти Прагада ўтган навбатдаги жангида ҳам ғолиб чиқди.
Tisport Arena мажмуасида Муродовга MMA устаси — бразилиялик Эдвалдо де Оливера рақиб бўлди. Мазкур спортчи ўзбекистонлик Муродовнинг зарбаларига икки раунд ҳам туриб бера олмади. Айнан 2-раундда Маҳмуд рақибини нокаут қилишга эришди.
Аввалроқ мазкур жанг Ўзбекистоннинг «Севимли» телеканалида жонли трансляция қилиниши айтилганди.
Изоҳ (0)