Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилоятига ташрифи доирасида 2 март, жума куни Хатирчи туманида вилоят фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган.
«Kun.uz»нинг ўз манбасига асосланиб хабар беришича, Хатирчидаги йиғилишда ким ўзарга ўтказилаётган тўйлар адолатсизликка сабаб бўлаётгани таъкидланган.
«Шу боис тўйларни ихчамлаштиришни Навоий вилояти тажриба тариқасида бошлаб бериши таклифи илгари сурилди», — дейилади хабарда.
Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев дабдабали тўйлар ва уларга борадиган амалдорларни танқид қилди (аудио)
Шунингдек, Президент матбуот хизмати Хатирчидаги йиғилишида Ўзбекистонда кам таъминланган оилаларнинг тўйларини ихчам қилиб ўтказиб берадиган жамғарма ташкил этилиши айтилгани ҳақида хабар берган эди.
Изоҳ (0)