Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида хизмат қилаётган терговчи ва суриштирувчиларга ҳодиса жойида тергов ҳаракатлари ўтказишга мўлжалланган, ичида зарурий буюм ва анжомлар жамланган махсус тергов сумкаси тарқатилди. Бу ҳақда идора расмий сайти орқали маълум қилинди.
Махсус «тергов сумкаси» терговчи ва суриштирувчиларга ҳодиса жойида сифатли ашёвий далилларни, изларни, эксперт текшируви учун намуналарни аниқлаш ва олиш, схемалар, чизмалар тузишда, олинган ашёларни расмийлаштиришда, фото ва видеосуратга туширишда, ҳар қандай об-ҳаво шароитларида ҳам процессуал ҳаракатларини бекаму кўст амалга оширишга ёрдам беради.
Изоҳ (0)