АҚШ фонд бозорининг пасайиши оқибатида энг кўп маблағни Berkshire Hathaway раҳбари Уоррен Баффет ва Facebook асосчиси Марк Цукерберг йўқотди. Бу ҳақда Bloomberg агентлигига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Ҳар иккала миллиардернинг бойлиги уч кун ичида 3,7 миллиард долларга камайди. Google ҳамасосчиси Ларри Пейж шу кунларда 3,1 миллиард доллар, унинг ҳамкасби Сергей Брин эса 3 миллиард доллар йўқотди. Бешликнинг охирги ўрнидан Zara соҳиби Амансио Ортега жой олди: унинг бойлиги шу уч кун ичида 2,5 миллиард долларга камайди.
Дунё бўйича энг бой 500 одамнинг шу кунлардаги йўқотишлари умумий суммаси 128 миллиард долларни ташкил этди, шундан 55 миллиард долларни америкалик бойлар қўлдан чиқарди.
Изоҳ (0)