Европа мамлакатлари 26 февралда кучли совуқ ва қор бўрони остида қолди. ОАВ Сибирдан кириб келган бу ҳодисани «Шарқдан келган ҳайвон» деб атади. Буюк Британия метеорологларининг маълумотларига кўра, совуқ ҳаво оқими Шимолий яримшарда февралнинг бошида бўлган «стратосфера исиши» натижасида юзага келган.
Совуқ ҳаво оқибатида Брюссель шаҳри мэри полицияга уйсизларни уларнинг ихтиёрига қарши бўлса ҳам, иссиқ жойларга олиб бориш ҳақида топшириқ берган, Италиянинг Рим шаҳрида эса олти йил ичида биринчи марта қор ёғди. «Шарқдан келган ҳайвон» бутун Европа бўйлаб парвозларнинг бекор қилинишига ва йўлларнинг ёпилишига сабаб бўлди. TJournal ижтимоий тармоқларда Европадаги ҳолатни акс эттирган суратларни жамлаб, тақдим этди.
Изоҳ (0)