27 февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида Россия элчиси Владимир Тюрденев билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг амалий масалалари муҳокама қилинди, хусусан март ойида бўлиб ўтадиган Россия Президенти сайлови давомида Ўзбекистон ҳудудида бўлиб турган Россия фуқаролари учун сайлов участкаларини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)