23 ёшгача футболчилар ўртасида ўтказилган Осиё Чемпионатида зафар қучган футболчилардан бири Рустам Ашурматов ЙПХ ходими томонидан тўхтатилган, деб ёзди «Offside.uz» сайти.
У чемпион бўлгани учун Президент томонидан совға қилинган Malibu автомобилини бошқариб кетаётганди. Ижтимоий тармоқларда Ашурматов юлдузлик касалига чалингани учун ҳам қоидаларни писанд қилмай қўйгани қабилидаги изоҳлар қолдирилган. Нашр вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида футболчининг ўзи билан боғланган.
Ижтимоий тармоқларда фикр билдирилганичалик иш бўлгани йўқ. Эрталаб машғулотларга кетаётган вақтимда йўл патруль хизмати ходими тўхтатди. Йўл четида тўхтадим ва ҳужжатларимни тақдим этдим. У ҳужжатларимни текширди ва қачон давлат рақами тақишимни сўради. Мен 2—3 кунда давлат рақами олишимни айтдим ва ҳужжатларимни қайтиб олдим. Бошқа ҳеч қандай гап йўқ. Қоидани ҳам бузмадим.Аввалроқ Malibu совғасини расмийлаштириш учун ЎФА футболчилардан пул талаб қилаётгани ҳақида хабарлар чиққан бўлиб, эртаси куниёқ ташкилот бу хабарлар ҳақиқатдан йироқ эканига ойдинлик киритганди.Қонун олдида чемпион ҳам, оддий инсон ҳам баробар. Шуни тушуниб, йўлда қоидаларга бўйсунамиз, уларни бузадиган бўлсак, худди футболдаги каби қоида бузганимиз учун жазоланишимизни яхши англаймиз.
Рустам Ашурматов, «Бунёдкор» футболчиси
Изоҳ (0)