2018 йилнинг 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Ўзбекистон—Туркия маслаҳатлашувларида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Анқара шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ва Туркия Республикасининг Афғонистон бўйича махсус вакили Фазли Чўрман Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш масалаларини муҳокама қилади ҳамда 2018 йилнинг 26—27 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик» номли халқаро конференциянинг кун тартиби юзасидан фикр алмашади.
Ўзбекистон делегацияси Афғонистон пойтахтида «Кабул жараёни» иккинчи мажлисида ҳам иштирок этади.
Изоҳ (0)