Туркиянинг Анталья провинциясида автобус иштирокидаги авария оқибатида 23 киши жароҳат олди. Автобус ҳарбийларни олиб кетаётган эди, деб ёзади «Вести».
ЙТҲ 24 февраль куни маҳаллий вақт бўйича 22:30 да юз берганлиги таъкидланмоқда. Анталья провинциясидаги Кестель посёлкаси яқинида ҳайдовчи бошқарувни йўқотган, оқибатда автобус ағдарилиб кетган.
Автобусдаги 22 ҳарбий ва ҳайдовчи жароҳат олган. Улар Анталья шифохонасига ётқизилган. Шифокорлар жабрланганлар аҳволини қониқарли деб баҳолади.
Изоҳ (0)