Берлинда 68-маротаба бўлиб ўтган кинофестивалда руминиялик кинорежиссёр Адина Пантилиянинг «Менга тегма» картинаси бош соврин — «Олтин айиқ»ни қўлга киритди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Энг яхши сценарий учун «Кумуш айиқ» Мануэль Алькала ва Алонсо Руиспаласиосга «Музей» фильми учун топширилди. «Итлар ороли» фильмини суратга олган Уэс Андерсон энг яхши режиссёр деб топилди.
«Ибодат» фильмидаги роли учун Энтони Бажон ва «Меросхўрлар» фильмидаги ижроси учун Ана Брун энг яхши актёр ва актриса сифатида эътироф этилди.
Изоҳ (0)