БМТ бош котиби Антониу Гутерреш Хавфсизлик кенгаши томонидан қабул қилинган Сурияда ўт очишни тўхтатиш бўйича резолюцияни маъқулламоқда. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Бош котиб Хавфсизлик кенгаши томонидан Суриянинг бутун ҳудудида энг камида 30 кун давомида ўт очишни тўхтатишни талаб қилувчи резолюциянинг қабул қилинишини маъқуллайди», — дея маълум қилди бош котиб вакили Стефан Дюжаррик.
У, шунингдек, бош котиб резолюциянинг кечиктирилмасдан амалга оширилиши ва унга аниқ риоя этилишини кутишини қўшимча қилди. Дюжаррик БМТ ишнинг ўзига тегишли қисмини бажаришга тайёр эканлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)