Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов Ўзбекистоннинг мамлакатдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Эргаш Шоисматовни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг жорий ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга бўлажак давлат ташрифига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бош вазирининг собиқ ўринбосари Эргаш Шоисматов Тожикистонда 14 йил давомида элчи вазифасида ишлаб келган Шоқосим Шоисломовнинг ўрнини эгаллади.
Изоҳ (0)