Кения пойтахти халқаро аэропортида Танзаниядан Бирлашган Араб Амирликларига 32 килограмм олтин олиб чиқиб кетишга уринган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Kenya’s Standard Media хабар берди.
100 миллион шиллинглик (миллион доллар атрофида) қимматбаҳо тошни олиб чиқиб кетаётган 46 ёшли танзаниялик 16 февраль куни қўлга олинган. У разведка маълумотлари асосида қўлга олинган.
Гумонланувчи Танзаниянинг Мванза шаҳридан Дубайга етиб олишга уринган. Суриштирув олиб борилмоқда, олтин мусодара қилиниб, Кения чегара хизматида сақланмоқда.
Изоҳ (0)